САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ПАХТАЧИ ТУМАНИДА ИНГЛИЗ ТИЛИ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ УЧУН “ФЕРУЗ АКБАРОВ” НОМЛИ ИНГЛИЗ ТИЛИ КЛУБИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Бугун, 2022-йилнинг 24-февраль куни Пахтачи туман Халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактабларида фаолият кўрсатаётган инглиз тили фани ўқитувчиларига C2 даражали Халқаро инглиз тили фани инструктори Феруз Акбаров томонидан семинар-тренинг ўтказилди.
Мазкур семинарда замонавий инглиз тили фани ўқитувчилари қандай бўлишлари кераклиги алоҳида эътироф этилди, инглиз тили фани ўқитувчилари билан савол-жавоблар ўтказилиб ноанъанавий тарзда интерфаол услублар орқали тренинг ўтказилди.
Сўнгра Пахтачи туманида инглиз тили фанидан таълим сифатини ошириш учун “Феруз Акбаров” номли инглиз тили клуби ташкил этилиб, C2 даражали Халқаро инглиз тили фани инструктори Феруз Акбаров тажрибасидан Пахтачи туманида фойдаланиш учун ҳамкорлик йўлга қўйилди ҳамда инглиз тили фани ўқитувчиларининг билим салоҳиятини ва касбий маҳоратини мунтазам равишда ошириб боришга келишилди.