MUSLIMA SOLIHA -
Рўзани очмайдиган ва макруҳ бўлмаган амаллар
САВОЛ: Рўзани очмайдиган ва макруҳ бўлмаган амаллар қайсилар?
ЖАВОБ:
1. Сурма қўйиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида сурма қўяр эдилар;
2. Мўйлаб, соқолларига ёғ суртиш;
3. Бадан, бошларга ёғ суртиш;
4. Рўзадор таҳоратдан ташқари оғиз-бурунларини чайиш, салқинлаш мақсадида ғусл қилиш, бошидан сув қуйиши, сувнинг ичига тушиб олиши, нам латтани баданига ёпиб олиши. Абу Юсуф роҳматуллоҳи алайҳ наздларида макруҳ эмас, фатво ҳам шунгадир. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида чанқоқ босгани ва иссиқлик туфайли бошларидан сув қуяр эдилар. Ибн Умар розиаллоҳу анҳумо рўзадор ҳолатида латтани намлаб баданига ўраб олар эдилар. Бу амалларни ибодатга кўмак бўлсин учун, фитрий бетоқатликни кетказишлик учун қилишликда зарар йўқ.
Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ бу ишларни макруҳ санаганлар. Лекин макруҳлиги рўзани бузишга олиб борувчилиги эътиборидан эмас, балки ибодатни адо қилишда сабрсизликни изҳор қилганлиги эътиборидандир.
Бир киши салқинлаш мақсадида сувга шўнғиса рўза очилмаслигига учала имом ҳам иттифоқ қилганлар;
5.Рўза ҳолатида, заволдан аввал бўлсин ёки кейин мисвак ишлатиш макруҳ эмас. Имом Аҳмад, Имом Молик, Имом Шофеъий наздларида заволдан кейин мисвак ишлатиш макруҳдир;
6.Рўзадор мушк, атир ҳушбўйликларни ҳидлаши макруҳ эмас (исириқ, тутунларни ичига ютиш билан рўза очилади);
7. Заифлаштирмаса қон олдириш;
8. Қасддан ейилмайдиган ва ундан сақланиш қийин бўлган нарсаларни ҳалқумдан ўтиши билан. Масалан: ҳавода учиб юрадиган майда ҳашоротлар, тутун, чанг:
9.Эркаклар сийдикни тўхтатиш, даволаниш мақсадида жинсий аъзосига бирор нарса киргизиб олсалар (аёллар шу каби ишни қилсалар рўзалари очилади);
10. Саҳарликдан сўнг тишнинг ораларида қолган нарса нўхат миқдоридан кичикроқ бўлиб, уни ютиб юборса зарари йўқ. Лекин оғиздан ташқарига чиқариб сўнг оғизга қайта солиб ютса рўза очилади. Нўхат миқдорича ё каттароқ бўлса рўза очилади.
Эсдан чиқариб одатий ёки ғайри одатий ишларни бажаришлик. Масалан: еб-ичиш, яқинлик қилиш ёҳуд клизма қилдириш, қулоғига дори томизиш. (Эсига тушиши билан бу амаллардан тўҳталиш зарур).
Қари, заифҳол рўзадор киши эсидан чиқиб овқатланаётган бўлса, уни огоҳлантирилмайди. Агар ёш, қувватга эга бўлса, огоҳлантирилади. У эса огоҳлантирувни эшитгач оғзидаги нарсаларни ютмаслиги, дархол ташқарига чиқариб юбориши лозим бўлади. Ютиб юборса рўзаси очилади. Қазоси вожиб, каффороти хусусида эса уламолар бир неча қавллар айтганлар.
11. Эркагу аёл тушида булғаниши;
12. Жунуб ҳолда субҳи содиқни қарши олиш;
Рўзани очмайдиган, лекин макруҳ бўлган амаллар
САВОЛ: Рўзани очмайдиган, лекин макруҳ бўлган амаллар қайсилар?
ЖАВОБ:
1. Рўзадор тупугини оғзида тўплаб сўнг ютиб юбориши;
2. Гапираётган, зикр қилаётган, ўқиётган чоғда лаблари ҳўл бўлса сўнг ўша ҳўлликни ютса;
3. Оғзидан оқаётган сўлакни қайтадан ютиб юборса;
4.Оғизни чайгандан сўнг қолган намликни тупуги билан бирга ютиб юборса;
5.Шамоллаш туфайли оққан балғам оғиз ё бурундан ташқарига чиқса, сўнг уни нафас олиб ичкарига тортса. (Лекин ичкарига ютгандан ташқарига чиқариб юборган афзал);
6.Узрсиз бирор нарсани татиб кўриш (ютиб юборса рўзаси очилади);
7.Узрсиз чайнаш (ютиб юборса рўзаси очилади);
8.Оғиз буруни чайишда ва истинжо қилишда муболаға қилиш;
9.Рўзадор сувни ичида турган ҳолда ел чиқариши;
10.Маний тўкилиб кетиш хавфи бўлса қучоқлашиш, ўпиш ва ушлаш каби шахватни қўзғатадиган ишлар;
11.Кийимсиз ҳолда баданларни бир-бирига текказиш;
12. Лабдан тишлаш, сўриш, ўпиш;
13. Заифлашишга олиб борадиган қон олдириш;
14. Ғийбат ва шу каби ишларни қилиш;
15. Аёлга қараб, ҳаёл суриб маний тўкилса рўза очилмайди, лекин макруҳ;
САВОЛ: рўзадор ўзининг аёлини қучоқлаб ўпса ва жинсий аъзосидан бирор нарса чиқса рўзаси бузиладими?
ЖАВОБ: бу каби ҳолатларда жинсий аъзодан чиққан сув мазий дейилади ва бу билан рўза очилмайди. Агар шаҳват билан маний отилиб чиқса рўза очилади.
Рўза очилиб кетишидан қўрқиб туриб ўпиш, ушлаш, қучоқлаш, кийимсиз ҳолда бир-бирларига баданларини теккизиш макруҳдир. Агар қўрқмаса макруҳ эмас. Роддул Муҳтор. fiqh.uz
Zikr Tasbeh Salavot Azon Ro'za
Зикр Тасбеҳ Салавот АЗОН Рўза
МУСЛИМА СОЛИҲА -
______________________
Мазкур каналдаги видеоларни кўчиришга руҳсат йўқ!
Ҳурматли каналимиз аъзолари!
Видеоларни like тугмасини босиб, Инстаграм, Телеграм каби
Ижтимоий тармоқлардан
дўстларингизга жўнатишингиз мумкин.
________________________
Music: A New World by Purple Planet
Music: https://www.purple-planet.com