MUSLIMA SOLIHA -
🚫 Мазкур каналдан нусха кўчиришнинг барча турлари ман қилинади. Видеоларимизни YouTube, Telegram, Instagram ва шу каби бошқа тармоқларга қайта кўчириб қўйишга рухсат йўқ!
Ҳурматли каналимиз аъзолари видеоларни like босиб Telegram, Instagram ва яна бошқа ижтимоий тармоқларда дўстларингизга жўнатишингизда эса ҳеч қандай қаршиликлар йўқ.
__________________________________________________________
🌙 РАМАЗОН ОЙИНИНГ ОХИРГИ 10 КУНЛИГИ БОШЛАНДИ!
🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар.
Қадр кечасининг 1 сонияси 23 соатдан афзал
1 дақиқаси 58 кундан афзал
1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал
1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (охирги) ўн кунлик кириб келса белбоғларини маҳкам боғлардилар, кечаларини тирилтирар ва аҳлларини уйғотардилар".
🗣 Бу йилги рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:
⭐️ 21 кеча: 30 март (шанба)дан — 31 март (якшанба)га ўтар кечаси;
⭐️ 23 кеча: 1 апрел (душанба)дан — 2 апрел (сешанба)га ўтар кечаси;
⭐️ 25 кеча: 3 апрел (чоршанба)дан — 4 апрел (пайшанба)га ўтар кечаси;
⭐️ 27 кеча: 5 апрел (жума)дан — 6 апрел (шанба)га ўтар кечаси;
⭐️ 29 кеча: 7 апрел (якшанба)дан — 8 апрел (душанба)га ўтар кечаси.
🤲 Аллоҳим, барча мўминларга Рамазоннинг охирги ўн кунлигида Сени рози қиладиган амалларни қилишга муваффақ айла!