Реклама қўйдирмочмисиз шу телеграмга ёзинг: https://t.me/Ytpromouzbot
#Россия кучи сабаб #Украина жим #янги режа тайёрланди
Киев Курск вилоятидаги операция Донбассдаги вазиятга таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблайди
Бироқ президент Володимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, Донбассдаги Украина Қуролли кучларининг аҳволи ҳозирча яхшилангани йўқ.
"Покровск ва Торецк йўналишларидаги қийинчиликларга келсак, биз Курск операцияси ҳам бунга таъсир қилиши мумкин деб ҳисоблаймиз. Россия ҳарбийлари сонининг камайиши туфайли фронтнинг бу қисмида таранглик пасайиши мумкин. Аммо ҳозирча Донбасдаги ҳолат сезиларли даражада ёмон", — дея фикр билдирди Украина етакчиси.
Зеленский Киевнинг “асосий мақсади” доимо Россия ва Украина армияларининг асосий кучлари тўпланган Донбасс бўлганини тан олди.