⛔ Мазкур каналдан нусха кўчиришнинг барча турлари ман қилинади. Видеоларимизни YouTube, Telegram, Instagram ва шу каби бошқа тармоқларга қайта кўчириб қўйишга рухсат йўқ!
Ҳурматли каналимиз аъзолари видеоларни like босиб Telegram, Instagram ва яна бошқа ижтимоий тармоқларда дўстларингизга жўнатишингизда эса ҳеч қандай қаршиликлар йўқ.
Уламоларимиз эрнинг хотини олдидаги бурчлари тўғрисида келган барча ҳужжат ва далилларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги хулосага келганлар. Эрнинг хотини олдидаги бурчлари икки қисмга бўлинади: 1. Молиявий бурчлар. 2. Муомалавий бурчлар. Молиявий бурчлар маҳр, нафақа ва тўйдан иборат.
Аллоҳ таоло «Талоқ» сурасида шундай деб марҳамат қилади: «Ризқи кенг кенглигидан нафақа қилсин. Кимнинг ризқи тор қилинган бўлса, унга Аллоҳ берганидан нафақа қилсин. Аллоҳ ҳеч бир жонга Ўзи берганидан ортиқчани юкламас. Аллоҳ қийинчиликдан сўнг тезда осонликни берур» (7-оят). Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида бундай дейди: «У(она)ларни маъруф ила едириб, кийинтириш отанинг зиммасидадир» (233-оят). Аллоҳ таоло «Талоқ» сурасида бундай деб марҳамат қилади: «У (аёл)ларга ўзингиз яшаб турган жойдан имконингиз борича жой беринг» (6-оят). Суннатда келган далиллар:
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажида дедилар: «...Бас, аёллар ҳаққида Аллоҳдан қўрқинглар! Чунки сиз уларни Аллоҳнинг омонати ила олгансизлар. Уларнинг фаржларини Аллоҳнинг калимаси ила ҳалол қилиб олгансизлар. Сизлар учун уларнинг зиммасида сиз ёмон кўрган бирор кишига тўшакларингизни бостирмаслик мажбурияти бор. Агар ўшани қилсалар, уларни ачитмайдиган қилиб уринглар. Улар учун сизнинг зиммангизда маъруф йўл билан ризқлари ва кийимларининг мажбурияти бор...». Муслим, Абу Довуд ва Молик ривоят қилганлар.
Ҳаким ибн Муовия Қушайрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Аллоҳнинг Расули, биримизнинг хотинининг унда нима ҳаққи бор?» – дедим. «Қачон таомлансанг, уни ҳам таомлантирасан. Қачон кийим кийсанг, (ёки мол касб қилсанг) уни ҳам кийинтирасан. Юзга урмайсан. Ҳақоратламайсан ва уйдан бошқа жойда ҳижрон қилмайсан», – дедилар у зот». Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Ҳинд бинту Утба: «Эй Аллоҳнинг Расули, Абу Суфён ўта бахил одам, унга билдирмай олганимдан бошқа менга ва боламга кифоя қиладиган ҳеч нарса ларни like тугмасини босиб, Инстаграм, Телеграм каби
Ижтимоий тармоқлардан
дўстларингизга жўнатишингиз мумкин.
________________________