Ўзбекистон ва дунё: Бугун ўзбек аёлига нима етишмайди? - Пулми, яхши маошли ишми, зебу зийнат, машина, ҳашамдор уй ва ёки дам олиш учун яхши бир хориж давлатига путёвка?...Экспертларнинг бу саволга жавоблари эса, сиз учун ғайриодатий бўлмаслиги тайин.
Йўқ, экспертларга кўра, бошқа анъанадор жамиятларда бўлгани каби, ҳеч ийманмай, тортинмай, бехавотир “ўз дардларини бемалол тўкиб солишлари мумкин бўлган, таъбир жоиз, бир “минбар етишмайди”.
Уларга кўра, аёлнинг ҳар томонлама саломатлиги учун худди шу нарса жуда муҳим фактор ҳисобланади.
"Мен "Келинг, гаплашайлик!", деган лойиҳани бошлаганим сабаби шуки, хотин-қизлар билан боғлиқ жуда кўп мавзулар бор. Аммо ҳали-ҳануз улар ҳақида очиқ гапирмаслик афзал кўрилади, бундай масалалар борлигини тилга олишга ҳам ҳаракат қилинмайди".
"Аёлларга боғлиқ масала ва муаммоларга ана шундай ёндашув Ўзбекистонда ҳам мавжуд. Табу мавзулар ҳисоблангани боис биз - йирик оммавий ахборот воситалари журналистлари ҳам бу ҳақда гапиришга, бу мавзуларни катта матбуотда ёритишга ҳам журъат қилолмаймиз. Бу эса аёллар аудиториясини ўзини четга олишига, ўз муаммоларини матбуотга олиб чиқилишига интилмаслигига олиб келади. Улар ўзлари учун муҳим мавзуларни, "матбуот ёритишни истамайди", деган хулосага келадилар. Бу лойиҳани бошлаш билан биз хотин-қизларга айтмоқчимизки, "келинг, гаплашайлик! Ўз муаммоларингиз ҳақида гапиришдан тортинманг! Биз сиз ҳақингизда ўйлаймиз, биз сиз юзма-юз келаётган муаммолардан яхши хабардормиз", - деган муждани бермоқчимиз”, - дейди Би-би-сининг хотин-қизлар ишлари бўйича мухбири Феранак Амидий.
Унинг бу сўзларига ўз муносабатини билдираркан, асли ўзбекистонлик эксперт Ҳафиза Бўронова ҳам бу каби лойиҳаларнинг бугун қанчалик катта аҳамиятга эга эканини алоҳида қайд этиб ўтади.
Тафсилотлари учун видеолавҳамизни кўринг, маъкул деб топсангиз улашинг ва ўз фикрларингизни билдиринг.
Сизнингча, уйнинг гапи кўчага чиқиши керакми?
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: @bbcuzbek