Телеграмда таниқли хонанда Тоҳир Содиқовнинг видеоси тарқамоқда.
Унда "Болалар" гуруҳи солисти, афтидан, Instagram ўзига тегишли саҳифани "блок қилгани"дан норозилик билдирган.
"Нега менинг икки юз минг мухлисларим бор саҳифамни блок қилдингиз?" дейди хонанда.
Айни пайтда унинг ғазабидан Facebook ҳам омон қолмаган.
Аммо Тоҳир Содиқовнинг саҳифаси ким томонидан юритилгани, қачон ва қай тарзда блок қилингани маълум эмас.
Хонанданинг ўзи бу ҳақда батафсил маълумот бермаган.
Ўтган йили "Ўзбекконцерт" бирлашмаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Содиқовни лицензиядан маҳрум этгани хабар қилинганди.
Маълумотларга кўра, хонандага лицензияси ҳануз қайтарилмаган.
Видеони улашинг.
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.