Ватан сари сўнгги сафар

Опубликовано: 31 Май 2016
на канале: BBC News Uzbek
70,156
like

Оврўпога йўл олган вақтлари ҳалок бўлган яқинларини ватанга олиб келиб, дафн қилиш йўлида қочқинлар кўплаб муаммоларга дуч келадилар.

Яхшироқ ҳаёт илинжида йўлга чиққан минглаб кишилар Италия ва Юнонистонга денгиз оша ўтаётган вақтлари оила аъзоларини йўқотганлар.

Оғир йўқотиш билан бирга улар жасадларни таниб олиш, ватанга олиб келишни молиялаш ва ташкиллаштириш каби мушкул жараённи бошдан кечирадилар.

Фируз Раҳимий бир неча ой аввал рафиқаси ва икки фарзандидан айрилган афғонистонлик Навруз билан учрашган.

Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.