❗️Гипертонияга чалинган беморлар учун 9 та тавсия
🩸Юқори қон босими, яъни гипертония бугун аҳоли ўртасида энг кўп тарқалган юрак-қон томир касалликларидан бири ҳисобланади. Уни вақтида даволамаслик юрак ишемик касаллиги, инфаркт, инсульт, юрак етишмовичилиги каби жиддий хасталикларга олиб келиши мумкин.
Гипертония профилактикаси учун қуйидаги тавсияларга амал қилинг:
🥩 1. Тўғри овқатланинг. Қизил гўшт, ҳайвон ёғлари, туз истеъмолини камайтиринг, кўпроқ мева ва сабзавотлар, балиқ, ёнғоқлар, ёғсиз сут маҳсулотларини танновул қилинг.
☕️ 2. Қаҳва ичишни камайтиринг. Кофеин қон босимини бирданига ошириб юбориши мумкин. Шунинг учун унинг истеъмолини камайтирган маъқул.
🚬 3. Алкоголь ичимликларни истеъмол қилиш, тамаки чекиш каби зарарли одатлардан воз кечинг.
🏃♂️ 4. Мунтазам жисмоний машқларни бажариб туринг. Енгил спорт турлари, пиёда юриш, велосипед учиш, сузиш артериал қон босимини туширишга ёрдам беради.
🧍♂️ 5. Вазнингизни назорат қилинг. Ортиқча вазн гипертония ривожланиши хавфини оширади.
🧘♂️ 6. Стрессли вазиятлардан қочинг. Медитация ва йога билан шуғулланиш стресс ҳиссини камайтиришнинг самарали усулларидан ҳисобланади.
😴 7. Уйқу режимига амал қилинг. Гипертонияга чалинган беморга кунига камида 8-9 соат ухлаш тавсия этилади.
💊 8. Дориларни ўз вақтида қабул қилинг. Агар шифокор сизга қон босимини тушириш учун дорилар ёзиб берган бўлса, уларни ўз вақтида қабул қилишни унутманг.
👨⚕️ 9. Даврий шифокор кўригидан ўтиб туринг. Бу организмдаги салбий ўзгаришларни вақтида аниқлаш ва тезкор чораларни кўриш имконини беради.