Миллий телевидениясининг ташкил этилиши тарихи | Tarixiy savol

Опубликовано: 23 Сентябрь 2021
на канале: UZBEK TV
690
21

"Тарихий савол" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Бугун янгиликлар кўзгусидан журъат билан гапираётган журналист шижоати ўзгача, мақсад ва муддаоси аён, тили бурро, қўрқув йўқ. Муаммоларни очиқ айтиш бор, раҳбарларга халқни қийнаётган масалалар ечимини сўраб микрофон тутиш бор, жавобни рандалаш йўқ, вазиятни борича олиб чиқиш бор.
5 ноябрь – Ўзбекистонда телевидение ташкил топган кун
Тонгдами ё шомда телевизорни ёқсак, мамлакат ва хориж ҳаётига доир муҳим янгиликлар айтилаётган бўлади: «Президентимизнинг алоҳида кўрсатмаларига асосан, Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш бўйича муҳим чора-тадбирлар амалга ошириляпти. Юзлаб ёшлар, хотин-қизлар муаммолари ўрганилди, уларнинг аксарияти ишга жойлаштирилди, тадбиркорликка жалб этилди...». Ўйлаб қоласан киши, бундан уч-тўрт йил олдин камбағаллар йўқмиди? Бор, ҳатто ҳозиргидан ҳам анча кўп эди. Лекин буни айтиш учун сиёсий ирода йўқ эди, айниқса, журналистларимиз айтолмасди.
Бугун янгиликлар кўзгусидан журъат билан гапираётган журналист шижоати ўзгача, мақсад ва муддаоси аён, тили бурро, қўрқув йўқ. Муаммоларни очиқ айтиш бор, раҳбарларга халқни қийнаётган масалалар ечимини сўраб микрофон тутиш бор, жавобни рандалаш йўқ, вазиятни борича олиб чиқиш бор. Бу – миллий тележурналистикамизнинг бугунги қиёфасидир. Ҳа, аслида ҳам журналист ва журналистика жамиятда худди шундай бўлмоғи лозим. Ўзбекистонда телевидение ташкил топган кун арафасида хаёлимиздан шу каби ўйлар ўтди. Телевидение тарихига бир қур назар соламиз.