Лайк босинг дустлар бошкалар хам курсинлар бу видеони.
Абу Бакра розияллоҳу анҳу ривоят қилган хадисда, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Энг катта гуноҳ ҳақида сизларга хабар берайми? Деб уч мартта айтдилар. Саҳобалар: “Ҳа хабар беринг ё Росулуллоҳ”, дейишди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳга ширк келтириш... ” дедилар. (Муттафақун алайҳ)
ФОЛБИНЛАР, Ғайбни билишни даъво қилганлари учун коҳин ва фолбинлар ҳам Аллоҳ азза ва жаллага кофир бўлган кимсалардан бўладилар, зеро Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ғайбни билмайди.
Фолбинлар содда, ишонувчан одамларнинг пулларини олиш учун турли: қумга чизиқ тортиш, чиғаноқда фол кўриш, кафт, пиёла, чинни идиш ва кўзгудан ўқиш каби ҳийла-найрангларни ишлатадилар.
Фолбинга ишониш унинг "хизмати"дан фойдаланувчилар учин: Ғофил, қалб кўзи кўр одамлар эса буни фаҳмига бормай, ўша битта тўғри айтганини ушлаб олиб, келажакларини, бахтлилик ёки бахтсизлик, оила ва тижорат ишларида ҳамда йўқотган нарсаларни топишлари учун ва яна шунга ўхшаш турли масала ва муаммолари билан фолбинлар ҳузурига борадилар.
Фолбинлар ҳузурига бориш ҳукмига келсак, агар улар айтаётган сўзларни тасдиқласа киши кофир бўлиб, Ислом миллатидан чиқади. Бунга далил Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларидир: “Ким коҳин ёки фолбиннинг олдига бориб, у айтган нарсаларни тасдиқласа, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил бўлган нарсага кофир бўлибди”. (Имом Аҳмад)
Аммо фолбинга борувчи, уларни тасдиқламай, шунчаки бир синаш учун борган бўлса, кофир бўлмайди, лекин намоз ўқиш ва тавба қилишнинг фарзлиги билан бирга, қирқ кун намози қабўл бўлмайди. Бунга далил ушбу ҳадисдир: “Ким фолбинга бориб, бирон нарса ҳақида ундан сўраса, қирқ кун унинг намози қабул қилинмайди”. (Имом Муслим)