рон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ишончсизлик илдизлари нималарга бориб тақалади?
Эроннинг ишонича, Саудия Арабистони сунний давлат сифатида қатор сунний гуруҳларга дастак беради
Ва ИШИД шулар жумласидандир...
Саудияни эса, Эроннинг минтақада тутган ўрни ташвишлантиради.
Нафақат, Саудия Арабистони, балки Форс кўрфазидаги бошқа давлатлар ҳам Эроннинг минтақадаги ихтилофларда ўйнаётган ролига бефарқ эмаслар. Мисол учун, Яман инқирози...
Саудия Арабистони Эронни Яқин Шарқда таъсирини кенгайтиришга уринаётган рақиб сифатида кўради.
Айни ўринда геосиёсий, сиёсий ва иқтисодий унсурлар ҳам рол ўйнайди.
Хуллас, бу фақат диний келишмовчилик эмас.
Кўринишидан, бу икки давлат ўртасидаги рақобатга ўхшайди.
Уруш бошланиб кетиши мумкинми?
Кузатувчилар "уруш" бу ерда анчайин катта сўзлигини айтадилар.
Аммо, дипломатик ришталарнинг узилиши тўлақонлик ҳарбий низога етаклаши мумкинлигидан ҳам хавотирлар билдирилди.
Айни ўринда, "тасодифий уруш" эҳтимоли ҳақида гапираётганлар бор.
Ҳар икки давлат, улар дастак бераётган томонлар ёки тарафдорлар йўл қўядиганэнг кичик хато ҳам инқирозни чуқурлаштиради.
Шу пайтга қалар икки ўртада "совуқ уруш" бораётганди, дейиш мумкин.
Аслида эса, улар Сурия ва Яман каби мамлакатларда қарама-қарши томонларни дастаклашаркан, ўзаро урушаётгандилар.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek ёки BBCUZBEK
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK ( / bbcuzbek )
Skype - bbcuzbekradio
Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.