[19 DARS] АЛИ ибн абу ТОЛИБ Розиаллоҳу анҳу 1 - АБДУЛЛОХ ДОМЛА

Опубликовано: 05 Май 2018
на канале: Mahzun bo'lma TV
2,591
41

Ушбу аудио www.ilmnuri.com саҳифасидан олинди

Хазрат Али Розиаллоху анху - Абдуллох домла

Саҳобаларнинг улуғларидан, жаннат башорати берилган инсонларнинг бири, Хулафои Рошидиннинг тўртинчиси ҳисобланган Али розияллоҳу анҳу мусулмон уммати ичида Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейинги илм ва фазл соҳибларидан эдилар.

Али розияллоҳу анҳунинг тўлиқ исми Али ибн Абу Толиб ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим ибн Абду Маноф ибн Қусай ибн Килоб ибн Мурра ибн Каъб ибн Луай ибн Ғолиб ибн Фиҳр ибн Молик ибн Назр ибн Кинона бўлган.

Али розияллоҳу анҳу болаликларидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўз олдиларида, у зотнинг бевосита тарбиялари остида вояга етдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Али розияллоҳу анҳуни жуда яхши кўрар эдилар, у киши ҳақларида шундай деганлар:

Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Аллоҳ мени тўрт кишига муҳаббат қилишимга амр этди ва У Зотнинг Ўзи уларга муҳаббат қилишининг хабарини берди”, – дедилар. “Эй Аллоҳнинг Расули, бизга уларнинг исмларини айтинг”, дейилди. “Али улардан биридир”, – деб уч марта айтдилар. – Абу Зарр, Миқдод ибн Асвад ва Салмон. У Зот уларга муҳаббат қилишимни амр қилди ва, албатта, Ўзи ҳам уларга муҳаббат қилишининг хабарини берди”, – дедилар”. Имом Термизий ривояти.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна шундай деганлар: “Алини севган киши мени севган, Алига душманлик қилган киши менга ҳам душманлик қилган бўлади”. Мана шундай Али розияллоҳу анҳу борасида марҳамат қилинган муборак ҳадислар ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Али розияллоҳу анҳуни қанчалик иззат қилганларига далолат қилади.

http://mumina.uz/index.php/islom-tari...